Кириш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бандаларига зикр ва дуолар эшигини очиб қўйган Ҳақ таолога Унинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига зикр ва дуоларда намуна бўлган Расулимиз ва ҳабибимиз Муҳаммад мустафога саловоту дурудлар бўлсин!
Ўз диндошларига Қуръони Карим ва хадиси шарифлардаги зикр ва дуолар ҳақидаги таълимотларни омонат ила нақл қилган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!
Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар! Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар», деган («Аҳзоб» сураси, 41-42-оятлар).
Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга боғлаш, У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туриш, Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай амалга ошириб боришдир.
Ҳа, мўминларнинг Аллоҳни кўп зикр қилишлари матлуб амалдир. Аллоҳ кўп зикр қилингандагина турли ёлғон, бўҳтон, иғвo, ғийбат, чақимчилик каби гуноҳ гап-сўзлар биздан узоқлашади.
Аллоҳни кўп зикр килган одамнинг калбида беҳуда гапларга, сўкинишларга, кишига обрў келтирмайдиган ҳолатларга жой қолмайди.
Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида дунёнинг, унинг матоҳларининг зикрига жой қолмайди.
Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбида турли кўнгилхушликларга, инсон зеҳнини чалғитувчи маишатларга жой қолмайди.
Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат сиғмайди
Аллоҳни кўп зикр қилган одамнинг тилига аввало Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин унинг ҳалқумига, кўксига ва қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби «Аллоҳ, Аллоҳ» деб туради. Ниҳоят, бутун вужуди шу ҳолатга етади. Ана шунда зокирлик мақомига эришади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳнинг ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири:
«Эй Аллоҳнинг Расули, энг яхши одам ким?» деб сўради.
Расулуллох, соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша», дедилар.
Иккинчиси эса:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин», дедилар.
Ҳа, Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббингиз: «Модомики, бандамнинг лаблари Мени зикр этиб қимирлар экан, Мен у билан биргаман», дейди», деганлар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси қудсийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ, таоло «Ким Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан, ким Мени жамоат ичида зикр қилса, Мен ҳам уни унинг жамоатидан яхшироқ жамоат ичида зикр қиламан», дейди», деганлар.
Аллоҳ таоло яна:
«Бас, Мени эсланг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг», деган («Бақара» сураси, 152-оят).
Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам - олам маъноларни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт, ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига:
«Мени эслангиз», демоқда.
Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ У беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилишлари, эслашлари билан Аллоҳ таолонинг уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ, таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?
Имом Бухорий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:
«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, Мен сени фаришталар ичида эслайман», деган.
«Ва Менга шукр қилинг, куфр қилманг».
Шукр қилиш неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган Зотнинг розилиги учун ишлатиш билан бўлади. Аммо тили билан «Шукр», деса-ю, амали билан Аллоҳнинг айтганидан бошқани қилса, куфрони неъмат қилган бўлади. Мўмин-мусулмон киши доимо Аллоҳни зикр этиб, Унга шукр қилгандагина иши олға босади.
Аллоҳ таоло яна:
«Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар - Аллоҳ ўшаларга мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб кўйгандир», деган («Аҳзоб» сураси, 35-оят).
Аллоҳни кўп зикр қилиш барча олиймақом инсоний сифатларнинг юзага келиши ва бардавом бўлиши учун асосий омилдир. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардандир.
Ибн Абу Ҳотим Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки эр киши кечаси хотинини уйғотса ва икковлари икки ракъатдан намоз ўқисалар, ўша кеча Аллоҳни зикр қилган эркаклардан ва зокира аёллардан бўладилар», деганлар.
Ҳа, зокирлик даражаси олий мартаба. Зокирлик мақоми олий мақомдир. Ҳар бир мусулмон эркак зокирлик сифатини эгаллаши лозим. Ҳар бир муслима зокира сифатига эга бўлиши керак.
«...Аллоҳ ўшаларга мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир».
Яъни Аллоҳ таоло бу дунёда мазкур сифатларга эга бўлган ҳар бир эркак ва ҳар бир аёлнинг гуноҳларини кечиришга тайёр, у дунёда эса ажр қилиб, жаннатни шай этиб қўйган.
Юқорида зикр этилган олиймақом сифатлар соҳиби бўлган ҳар бир мўмин ва мўмина Аллоҳ таолонинг ҳар қандай амрини сўзсиз бажаришга доимо тайёр туради.
Аллоҳ, таоло «Ҳадид» сурасида:
«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби айни чорда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!» деган (16-оят).
Инсон қалби тез ўзгарувчан нарсадир. Араб тилида «қалб» сўзи ўзгариш, айланиш каби маъноларни ҳам англатади. Қуръони Карим қалбнинг тез ўзгарувчанлигини тез-тез эслатиб туради. Ушбу оят ҳам шундай эслатмалардан биридир. Инсон тез-тез Аллоҳнинг зикрини қилиб турса, қалби юмшайди, мулойим бўлади, ҳис қилиш малакаси ошади.
«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш» оятдаги «нозил бўлган ҳақ» Қуръони Каримдир. Демак, уни тиловат қилиш, ёдлаш, ўрганиш, унга амал қилиш инсон қалбини юмшатади.
Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, унинг бағри тошга айланади, унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Лекин қотиб қолган қалблардан умид узмаслик керак. Аллоҳнинг Ўзига ҳамма нарса осон. У худди қуриб-қақшаган ерни жонлантирганидек, моғор босиб, қотиб кетган қалбни ҳам юмшата олади.
Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида:
«Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббиларига таваккул қиладиганларгина мўминлардир», деган (2-оят).


Инсон ҳамиша яратган Парвардигорга муҳтож, Унинг раҳмат ва мағфиратига умидвор. Одамизод ҳаётдаги турли воқеа-ҳодисалар, мушкуллик ва синоатлар, бало-офатлар қаршисида ожиз қолганида дарров дуога қўл очади, Роббига илтижо қилиб, ундан мадад ва нажот сўрайди.
Зикрнинг доираси тасбиҳ, таҳлил, такбир ёки шуларга ўхшаш нарсалар билан чегараланиб қолмаган, балки Аллоҳнинг тоати учун бўлган ҳар бир амал Аллоҳни зикр қилиш ҳисобланади.
(Тасбиҳ – «Субҳоналлоҳи», таҳмид – «Алҳамду лиллаҳи», таҳлил – «Лаа илаҳа иллаллоҳ», такбир – «Аллоҳу акбар» деб айтишдир.)
Саид ибн Жубайр ва бошқа уламолар айтишади: «Ҳалол-ҳаром ҳукмлари зикр этилган мажлислар, олди-сотди, намоз ўқиш, рўза тутиш, никоҳ қилиш, талоқ қўйиш, ҳажга бориш ва шунга ўхшаш масалалардан сўз борган барча йиғинлар зикр мажлисларидир».
Мужоҳид эса: «Ёнбошлаганида, ўтирганида, тик турганида Аллоҳни зикр қилмаган эркак ёки аёл ҳақиқий зокир бўла олмайди», деганлар.
Ато розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким беш вақт намозни ҳақларини адо этиб ўқиса, Аллоҳнинг оятидаги зикр қилувчилар сирасига киради».
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши кечаси аҳлини уйғотиб, биргаликда икки ракъат намоз ўқишса, кўп зикр қилувчи эркак ва аёллардан деб ёзилади», дедилар. Бу ҳадис машҳурдир. Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Абу Амр ибн Салоҳ розияллоҳу анҳудан: «Қандай қилиб киши зокир бандага айланиши мумкин?» деб сўрашганида, у зот: «Собит бўлган маъсур (яъни, Пайғамбаримиздан нақл этилган) зикрларни тонг отганида, кечқурун, кундузи, ярим кечаси ва ҳар турли ҳолатларда доимий ўқиб юрса, ана шунда оятда келган кўп зикр қилувчилар қаторига қўшилади», деб жавоб бердилар.


Дуо ҳам бир ибодат, инсоннинг Аллоҳ билан орасини боғловчи бир ришта. Дуо-бутун оламларнинг Парвардигорини зикр этиш ва бу орқали Унинг розилигини топиш, савоб ва ажрга мушарраф бўлиш. Мўминларнинг тириклар ва ўликлар ҳаққига қилган дуолари Аллоҳ ҳузурида мақбул ва маҳбубдир.

{وَإذَا سَألَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إذَا دَعَانِي}

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан». (Бақара сураси, 186 оят)
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло айтади:
{وَادْعُوهُ خَوفًا وَطَمَعًا إنَّ رَحْمَةَ اللهِ قَرِيبٌ مِنَ الْمُحْسِنِينَ}

“Роббингизни қўрқув ва умид ила дуо қилинг. Шубҳасиз муҳсинларга Аллоҳнинг раҳмати яқиндир”. (Аъроф сураси, 56 оят)
Дуо қилишнинг фазилатлари ва қоидалари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлганки, улардан айримларини қуйида келтириб ўтамиз:

إنَّ اللهَ حَيٌّ كَرِيْمٌ يَسْتَحْيِ إذَا رَفَعَ الرَّجُلُ عَلَيهِ يَدَيهِ أَنْ يَرُدَّهُمَا صِفْرًا وَخَائِبَتَينِ. (أخرجه أبو داود والترمذي)

Яъни: Албатта Аллоҳ таоло сахий ва ҳаё эгаси. У Ўзи учун қўлларини кўтариб, дуо қилиб турган кишини умидсиз, қуп-қуруқ қайтармоқликдан ҳаё қилади.

أُدْعُ اللهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإجَابَة،ِ وَاعْلَمُوا أنَّ اللهَ لاَ يَسْتَجِيبُ مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍ.
(رواه الترمذي. قال أبو عيسى هذا حديث غريب لا نعرفه إلا من هذا الوجه)

Яъни: Аллоҳ дуоларимни қабул этади, деб ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло ғофил ва машғул қалбнинг дуосини қабул этмайди.

مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَسْتَجِيبَ اللهُ لَهُ عِندَ الشَّدَائِدِ وَالْكَرْبِ فَليُكْثِر الدُّعَاءَ فِي الرَّخَاءِ.
(أخرجه الترمذي)

Яъни: Кимни ғам-ташвиш, машаққат пайтида дуоси Аллоҳ тарифидан ижобат қилинмоғи хурсанд этса, фаровонлик пайтида дуони кўпайтирсин.

الدُّعَاءُ مَحْجُوبٌ عَنِ اللهِ حَتَّى يُصَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَأهْلِ بَيْتِهِ.
(رواه الطبراني في الأوسط ورجاله ثقات)

Яъни: Муҳаммад алайҳиссалом ва аҳли байтларига саловот айтилмагунча дуо Аллоҳдан тўсилган бўлади.

سَلُوا اللهَ بِبُطُونِ أَكُفِّكُمْ وَلاَ تَسْأَلُوهُ بِظُهُورِهَا فَإِذَا فَرَغْتُمْ فَامْسَحُوا بِهَا وُجُوهَكُمْ.
(أخرجه أبو داود)

Яъни: Кафтларингизнинг ичини қилиб Аллоҳга дуо қилинг, устини қилиб дуо этманг ва дуодан фориғ бўлсангиз, қўлларингизни юзга суртинг.


Дуолар бошга тушган мусибатни даф қилади, келажакда келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олади, дунё ва охират неъматларига эришишда фойдаси тегади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда бир мўминнинг бошқа бир мўмин биродарига, фарзанднинг ота-она хаққига, ота-онанинг эса фарзандга қилган дуосининг фойдалари зикр этилган.
Мусулмоннинг дуоси ҳеч қачон рад этилмайди. Аллоҳ таоло унинг тилаган нарсасини дарҳол ёки кечроқ ато этади, ёки охиратга қолдиради ёхуд ундан бир ёмонликни, бошига келаётган бир балони даф этади. Дуоларнинг қабул бўлиши эса бандасининг иймонига, Аллоҳнинг амр ва тақиқларига қанчалик амал қилаётганига, ихлос ва хулқига боғлиқлигини унутмаслик керак. Ушбу китобга Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссаломдан, у зотнинг асҳобларидан ривоят қилинган саҳиҳ дуолар жамландики, мусулмонлар ундан манфаатланиб дуоларни, Аллоҳнинг зикрини кўпайтирсалар, икки дунё саодатига эришгайлар, иншааллоҳ. Парвардигор барчаларимизни Ўзининг зикрини тилдан қўймайдиган солиҳ бандаларидан қилсин! Омийн

Дуоим қабул бўлсин десангиз…

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.
18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.
19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.
20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.
21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.
22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.
23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.
24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.
25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.

Тонг ва кечқурунда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Довуднинг ривоятларида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маша`аллоҳу кана ва ма лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)

Абу Довуд ривоятлари.

Жума тонгида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Ухлаш учун тўшакка ётганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Безовта бўлиб, ухлай олмаганда

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада`атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла та`хузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
(Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қаййум сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Уйқуда қўрққанда

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غََضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозабиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Суннийлар ривоятлари.

Тушида ёқтирмаган нарсани кўрганда

Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

«Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
(Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.)

Уйқудан уйғонганда

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар,

بِاسْمِكَ اللهمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

«Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», деб айтганлар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)
Уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Таҳорат қилганда

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Масжидга кетаётганда

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳунинг уйларида тунаб қолганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهُمَّ اجْعِلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي لِسَانِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي سَمْعِي نُورًا وَاجْعَلْ فِي بَصَرِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُورًا وَمِنْ أَمَامِي نُورًا وَاجْعَلْ مِنْ فَوقِي نُورًا وَمِنْ تَحْتِي نُورًا، اللهُمَّ اعْطِنِي نُورًا

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро».
(Маъноси: Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт).

Имом Муслим ривоятлари.

Масжидга кираётганда ва ундан чиқаётганда

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин.
(Маъноси: Эй Раббим, бизга раҳмат эшикларини очгин)

Чиққанида эса:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин».
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)
Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳга салом айтсин», деган лафз йўқ.

Азон ва иқоматни эшитганда

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким азонни эшитган пайтида

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деб айтса, Қиёмат куни унга шафоат бўлади”, дедилар.
(Маъноси: Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси - Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир), деб сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.)

Абу Довуд ривоятлари.

Намоз бошлаганда

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук», дер эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

Намоздаги рукуъда

Намоз ўқиётган киши рукуъга тўла эгилса;

سُبْحَانَ رَبِّيَ العَظِيمِ، سُبْحَانَ رَبِّيَ العَظِيمِ، سُبْحَانَ رَبِّيَ العَظِيمِ

«Субҳана роббийал ъазийм», деб рукуъ зикрларини айтади.
(Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир.)

Рукуъдан бош кўтарганда ва тик турганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан қоматларини кўтарганларида:

سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади), тик бўлганларида эса, «Роббана лакал ҳамд» (Раббимиз, Сенга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар.
(Баъзи ривоятларда: «Роббана ва лакал ҳамд» бўлиб келган).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Сажда пайтида

Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар бирортангиз сажда қилса, камида уч марта:

سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى، سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى، سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى

«Субҳана роббийал аъла, Субҳана роббийал аъла, Субҳана роббийал аъла», деб айтсин», дедилар.

Сунан китобларида ривоят қилинган.

Витрдаги қунут дуоси


اللهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ وَنَسْتَغْفِرُكَ وَنُؤْمِنُ بِكَ وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ وَنُسْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ كُلَّهُ نَشْكُرُكَ وَلاَ نَكْفُرُكَ وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يَفْجُرُكَ، اللهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ وَإِلَيْكَ نَسْعَي وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ وَنَخْشَى عَذَابَكَ إِنَّ عَذَابَكَ بِالكُفَّارِ مُلْحِقٌ

Аллоҳумма инна настаъийнука ва настағфирука ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаъу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабака билкуффари мулҳиқ».
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саъй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.)

Ташаҳҳуд

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳудда:

اَلتَّحِيَّاتُ للهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَيِّبَاتُ السَّلاَمُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ السَّلاَمُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат ассаламу ъалайка аййуҳан набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деб айтдилар.
(Маъноси: «Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман. Ва яна Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ташаҳҳуддан кейинги саловотлар


اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».
(Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.)

Намоз тугаганда

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

* Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

* Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

* Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Кийим кийишда

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

اللهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا هُوَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا هُوَ لَهُ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Янги кийим кийганда

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, саллами, кўйлакми ёки ридоми, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука хойраҳу ва хойра ма суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниъа лаҳу».
(Маъноси: Эй Раббим, мени кийинтирганинг учун Сенга ҳамд бўлсин. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман. Ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоятлари.

Кийим ечилганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса:

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ

«Бисмиллаҳиллазий ла илаҳа илла ҳува», деб айтсин, шу сўз одам боласи аврати билан жин кўзи орасида пардадир», дедилар.
(Маъноси: Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳнинг исми билан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Уйдан чиқаётганда

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».
(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Уйга кираётганда

Манзилга кираётганда «Бисмиллоҳ»ни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бўлсин-бўлмасин, салом бериб кириш мустаҳабдир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61-оятида: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, ассалому алайкум, денглар)», деб буюради.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».

Имом Термизий ривоятлари.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кираётганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلَجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална».
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Ҳожатхонага кираётганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:

اللهُمَّ إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» дуосини ўқир эдилар».
(Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ҳожатхонадан чиқаётганда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида:

غُفْرَانَكَ، الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الأَذَى وَعَافَانِي

«ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман) ва «алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар.

Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг чиройли исмлари бор. У билан дуо қилинглар», деб айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта - бир кам юзта исми бор. Ким уни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради», дедилар.
Бу ҳадисни шу ергача Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Давомида Имом Термизий ва бошқалар Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:

هُوَ اللهُ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ، الرَّحْمَنُ، الرَّحِيمُ، الْمَلِكُ، القُدُّوسُ، السَّلاَمُ، الْمُؤْمِنُ، الْمُهَيْمِنُ، العَزِيزُ، الْجَبَّارُ، الْمُتَكَبِّرُ، الْخَالِقُ، البَارِئُ، الْمُصَوِّرُ، الغَفَّارُ، القَهَّارُ، الوَهَّابُ، الرَّزَّاقُ، الفَتَّاحُ، العَلِيمُ، القَابِضُ، البَاسِطُ، الْخَافِضُ، الرَّافِعُ، الْمُعِزُّ، الْمُذِلُّ، السَّمِيعُ، البَصِيرُ، الْحَكَمُ، العَدْلُ، اللَّطِيفُ، الْخَبِيرُ، الْحَلِيمُ، العَظِيمُ، الغَفُورُ، الشَّكُورُ، العَلِيُّ، الكَبِيرُ، الْحَفِيظُ، الْمُقِيتُ، الْحَسِيبُ، الْجَلِيلُ، الكَرِيْمُ، الرَّقِيبُ، الْمُجِيبُ، الوَاسِعُ، الْحَكِيمُ، الوَدُودُ، الْمَجِيدُ، البَاعِثُ، الشَّهِيدُ، الْحَقُّ، الوَكِيلُ، القَوِيُّ، الْمَتِينُ، الوَلِيُّ، الْحَمِيدُ، الْمُحْصِي، الْمُبْدِيءُ، الْمُعِيدُ، الْمُحْيِي، الْمُمِيتُ، الْحَيُّ، القَيُّومُ، الوَاجِدُ، الْمَاجِدُ، الوَاحِدُ، الصَّمَدُ، القَادِرُ، الْمُقْتَدِرُ، الْمُقَدِّمُ، الْمُؤَخِّرُ، الأَوَّلُ، الآخِرُ، الظَّاهِرُ، البَاطِنُ، الوَالِي، الْمُتَعَالِ، البَرُّ، التَّوَّابُ، الْمُنْتَقِمُ، العَفُوُّ، الرَّؤُوفُ، مَالِكُ الْمُلْكِ، ذُو الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ، الْمُقْسِطُ، الْجَامِعُ، الغَنِيُّ، الْمُغْنِي، الْمَانِعُ، الضَّارُّ، النَّافِعُ، النُّورُ، الْهَادِي، البَدِيعُ، البَاقِي، الوَارِثُ، الرَّشِيدُ، الصَّبُورُ.

1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.

Истихора қилганда

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Қийинчилик ва ғамгинликда

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».
(Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Бирор нарсадан қўрққанда

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ғазабидан ва бандаларининг ёмонлигидан ва шайтон васваса қилиб, менинг ёнимда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Ғам ёки ташвиш етганида

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:

اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.

«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, ас`алука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста`сарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».
(Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).

Ибн Сунний ривоятлари.

Қийин аҳволга тушиб қолганда

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари.

Бир қавмдан қўрққанда

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан хавфсирасалар:

اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ

«Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар.
(Маъноси: Эй Раббим, биз Сени уларга рўпара қўямиз ва Сенинг номинг ила уларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

Султондан қўрққанда

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Агар султондан ёки бошқа кишидан қўрқсанг:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْحَكِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَرَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ

«Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул ҳакийм. Субҳаналлоҳи роббис самаватис сабъи ва роббил ъаршил ъазийм, ла илаҳа илла анта ъазза жарука ва жалла санаука», деб айт», дедилар».
(Маъноси: Ҳаким ва Ҳалим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Етти осмон ва улуғ аршнинг рабби Аллоҳ покдир. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ҳимоянг азиз бўлди. Саноинг улуғ бўлди.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Душманга йўлиққанда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиққанларида:

يَا مَالِكَ يَوْمِ الدِّينِ، إِيَّاكَ أعْبُدُ وَإِيَّاكَ أسْتَعِينُ

«Йа малика йавмиддин иййака аъбуду ва иййака астаъийн», деб айтганларида, фаришталар кишиларни ерга ётқизиб, олдидан ва орқасидан ураётганини кўрдим».
(Маъноси: Эй қиёмат кунининг Подшоҳи, Сенгагина ибодат қиламан, Сендангина ёрдам сўрайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Бир иш оғирлик қилганида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً وَأنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

«Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен енгил этган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, қаттиқ ерни ҳам текис қилувчисан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Яшаш қийинлашганда

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?» дедилар:

بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اللهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتَّى لاَ أحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أخَّرْتَ وَلاَ تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ

«Бисмиллаҳи ъала нафсий ва малий ва диний. Аллоҳумма роззиний биқозоика ва барик лий фийма қуддиро лий ҳатта ла уҳибба таъжийла ма аххорта ва ла та`хийро ма ъажжалта».
(Маъноси: Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Эй Раббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи, кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Офатни даф қилишда

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Катта-кичик мусибат етганида

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155 - 156-оятларида:
«Бирор мусибат етса: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир», деб айтган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсада истиржоъ яъни,
إِنَّا للهِ وَإنَّا إلَيهِ رَاجِعُون

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», айтинг, ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки у ҳам мусибатдир», дедилар».
(Маъноси: Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз).

Ибн Сунний ривоятлари.

Қарзини тўлашга қурби етмаганида

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.)

Имом Термизий ривоятлари.

Бирор нарсадан қўрққанда

Валид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, мен қўрқяпман», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда:

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Васвасага йўлиққанда

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса,

آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ

«аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».

Эси оғганда ва бирор нарса чаққанда

Абдураҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менинг иним касал», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг касали нима?» деб сўрадилар. У киши: «Бир оз жунунлиги бор», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни менга олиб кел», дедилар. У кишини олиб келишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам беморни олдиларига ўтқизиб, унга Фотиҳа сурасини, Бақаранинг аввалги тўрт оятини ва ўртадаги икки оятини (яъни, 163-164-оятларини), Оятул курсийни, яна Бақаранинг охирги уч оятини, Оли Имроннинг илк ва 18-оятини, Аърофнинг 54-оятини, Мўминуннинг 116-оятини, Жин сурасининг 3-оятини, Соффат сурасининг аввалги ўн оятини, Ҳашрнинг охирги уч оятини, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни, «Қул аъузу бироббил фалақ»ни, «Қул аъузу бироббин нас»ни ўқидилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Болаларга паноҳ тилаганда

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Аъзолар йиринглаганда, яллиғланганда ва нарса тошганда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва:

اللهُمَّ مُصَغِّرَ الكَبِيرِ وَمُكَبِّرَ الصَّغِيرِ صَغِّرْ مَا بِي

«Аллоҳумма мусағғирол кабийр ва мукаббирос соғийр, соғғир ма бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар».
(Маъноси: Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Касал бўлганда

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

بِسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا

«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни роббина».
(Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.)

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

اللهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِبِ البَأْسَ اشْفِ أنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا

«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома».
(Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бош оғриғи, иситма ва бошқа оғриқларда

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга ва иситма чиққанида:

بِسْمِ اللهِ الكَبِيرِ نَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ مِنْ شَرِّ عِرْقٍ نَعَّارٍ وَمِنْ شَرِّ حَرِّ النَّارِ

«Бисмиллаҳил кабийр, наъузу биллаҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъар, ва мин шарри ҳаррин нар», деб айтишни ўргатар эдилар.
(Маъноси: Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Ўлим яқинлашганда

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:

اللهُمَّ أعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ

«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтдилар».
(Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.)
Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

Яна Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَألْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ الأَعْلَى

«Аллоҳуммағфирли варҳамний ва алҳиқний биррофиқил аъла», деганларини эшитдим».
(Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт. Мени Олий дўст билан қовуштир.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрийлар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб туришни буюрдилар».

Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоятлари.

Кишининг яқини вафот этганида

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бандага мусибат етганида:

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ؛ اللهُمَّ اجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَاخْلُفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ажурний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер), деб айтса, Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, ундан яхшисини ато этади», дедилар.

Дўстининг ўлими хабари етганида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлим қўрқинчдир. Сизларнинг бирингизга биродарининг ўлими хабари етса:

إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، اللهُمَّ اكْتُبْهُ عِنْدَكَ فِي الْمُحْسِنِينَ وَاجْعَلْ كِتَابَهُ فِي عِلِّيِّينَ وَاخْلُفْهُ فِي أهْلِهِ فِي الغَابِرِينَ وَلاَ تَحْرِمْنَا أجْرَهُ وَلاَ تَفْتِنَّا بَعْدَهُ

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун ва инна ила роббина ламунқолибун, Аллоҳуммактубҳу ъиндака фил муҳсинийна важъал китабаҳу фий ъиллиййин вахлуфҳу фий аҳлиҳи фил ғобирийн ва ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳ», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз. Ва, албатта, биз Раббимизга қайтажакмиз. Эй Раббим, ўзингнинг ҳузурингда уни яхшилардан деб ёз. Ва унинг китобини Иллиййинда (еттинчи осмонда-номаи аъмоллар битилган маконда) қил. Орқасида қолганларга Ўзинг унинг ўрнини бос. Унинг ажрини бизлардан маҳрум қилма. Ундан кейин бизларни фитнага солма.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Жаноза дуоси


اللهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. اللهُمَّ مَنْ احْيَيْتَهُ مِنَّا فَأحْيِهِ عَلَى الإِسْلاَمِ وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الإِيْمَانِ؛ اللهُمَّ لاَ تَحْرِمْنَا أجْرَهُ وَلاَ تَفْتِنَّا بَعْدَهُ

«Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва ғоибина ва соғийрина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма ла таҳримна ажроҳу ва ла тафтинна баъдаҳу».
(Маъноси: Эй Раббим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил. Эй Раббим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Бизни унинг ажридан маҳрум қилма. Ундан кейин бизни фитнага солма.)

Агар маййит ёш бола бўлса, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهُمَّ اجْعَلْهُ لَهُمَا فَرَطًا وَاجْعَلْهُ لَهُمَا سَلَفًا وَاجْعَلْهُ لَهُمَا ذُخْرًا وَثَقِّلْ بِهِ مَوَازِينَهُمَا وَأَفْرِغِ الصَّبْرَ عَلَى قُلُوبِهِمَا وَلاَ تَفْتِنْهُمَا بَعْدَهُ وَلاَ تَحْرِمْهُمَا أَجْرَهُ

«Аллоҳуммажъалҳу лаҳума фаротан важъалҳу лаҳума салафан важъалҳу лаҳумо зуҳрон ва саққил биҳи мавазийнаҳума ва африғис собро ъала қулубиҳима ва ла тафтинҳума баъдаҳу ва ла таҳримҳума ажраҳ».
(Маъноси: Аллоҳим, бу гўдакни ота-оналари учун ажр, фазл ва заҳира қил. У сабабли ота-онасининг тарозиларини оғир қил, қалбларига сабр ёғдир. Ундан сўнг уларни фитнага солма, уларни унинг ажридан маҳрум қилма.)

Маййит олиб кетилаётганини кўрганда

Тобутни кўрганда:

سُبْحَانَ الْحَيِّ الَّذِي لاَ يَمُوتُ

«Субҳанал ҳаййиллазий ла йамут» (Ҳаргиз ўлмайдиган, абадий тирик зот Аллоҳ покдир), деб айтиш мустаҳабдир. Ёки Абулмаҳосин Равйоний «Баҳр» номли китобларида келтирганларидек,

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَيُّ الَّذِي لاَ يَمُوتُ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ҳаййуллазий ла йамут», деб айтиб, сўнг маййитни яхшилик билан эсланади ва унинг ҳаққига дуо қилинади.

Маййитни қабрга қўяётганда

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом маййитни қабрга қўяётганларида:

بِسْمِ اللهِ وَعَلَى سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

«Бисмиллаҳи ва ъала суннати росулиллаҳ», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ.)

Абу Довуд, Термизий, Байҳақийлар ривояти.

(Баъзи ривоятда «ъала суннати»нинг ўрнига «ъала миллати» бўлиб келган.)

Икки ҳайит намозида айтиладиган такбир


اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ

«Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».
(Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Ёмғир сўраладиган намоздаги зикрлар

Қурғоқчилик бўлганида хузуъ билан Аллоҳга ўзини хор тутиб, истиғфор, зикр ва дуо қилиш кўпайтирилади. Ана шу пайтда ўқиладиган дуолардан бири ушбудир:

اللهُمَّ اسْقِنَا غَيْثًا مُغِيثًا هَنِيئًا مَرِيئًا غَدَقًا مُجَلِّلاً سَحًّا عَامًّا طَبَقًا دَائِمًا؛ اللهُمَّ عَلَى الظِّرَابِ وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ؛ اللهُمَّ إِنَّا نَسْتَغْفِرُكَ إِنَّكَ كُنْتَ غَفَّارًا فَأَرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْنَا مِدْرَارًا؛ اللهُمَّ اسْقِنَا الغَيْثَ وَلاَ تَجْعَلْنَا مِنَ القَانِطِينَ اللهُمَّ أَنْبِتْ لَنَا الزَّرْعَ وَأَدِرَّ لَنَا الضَّرْعَ وَاسْقِنَا مِنْ بَرَكَاتِ السَّمَاءِ وَأَنْبِتْ لَنَا مِنْ بَرَكَاتِ الأَرْضِ؛ اللهُمَّ ارْفَعْ عَنَّا الْجَهْدَ وَالْجُوعَ وَالعُرْيَ وَاكْشِفْ عَنَّا مِنَ البَلاَءِ مَا لاَ يَكْشِفُهُ غَيْرُكَ

«Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан ҳанийъан марий`ан ғодақан мужаллилан саҳҳан ъамман тобақан даиман. Аллоҳумма ъалаззироби ва манабитиш шажари ва бутунил авдийаҳ. Аллоҳумма инна настағфирука иннака кунта ғоффаро. Фаарсилис сама`а ъалайна мидроро. Аллоҳумма асқинал ғойса ва ла тажъална минал қонитийн. Аллоҳумма анбит ланаззаръа ва адирро ланаззаръа васқина мин барокатис сама`и ванбит лана мин барокатил арзи. Аллоҳумма ирфаъ аннал жаҳда вал жувъа валъурйа. Вакшиф ъанна минал бала`и маа лаа йакшифуҳу ғойрука».
(Маъноси: Эй Раббим, бизни ёқимли, фойдали, яхши, унумли, қоплайдиган, шалдираб оқувчи, шомил, бир-бирига ёпишган ёмғир билан суғор. Эй Раббим, бу ёмғирни чекка жойларга, дарахтзорларга, водийларга ёғдир. Эй Раббим, Сенга истиғфор айтаман. Албатта, Сен кечирувчи зотсан. Бизга осмондан кўп ёғувчи ёмғирни юбор. Эй Раббим, бизни ёмғир ила суғор ва бизни ноумидлардан қилма. Эй Раббим, бизга ўсимликларни ўстир, ёмғирни кўп миқдорда ёғдир. Осмон баракасидан бизни суғор. Ер баракасидан ўсимликларимизни ўстир. Эй Раббим, биздан қийинчилик, очлик, яланғочликни кўтар. Ва биздан балони олиб ташла, чунки Сендан бошқа киши олиб ташлай олмайди».

Қаттиқ шамол бўлганда

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا ارْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أَرْسِلَتْ بِهِ

«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман).

Имом Муслим ривоятлари.

Юлдуз учганда

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳ», деб айтишга буюрилдик», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ).

Ибн Сунний ривоятлари.

Ёмғирнинг зараридан қўрқилганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши жума куни эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда тик туриб хутба айтаётган эдилар. У: «Эй Аллоҳнинг расули, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб:

اللهُمَّ حَوَالِينَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ

«Аллоҳумма ҳавалийна ва ла ъалайна Аллоҳумма ъалал аками ваззироби ва бутунил авдийати ва манабитиш шажари»
(Эй Раббим, атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма, эй Раббим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир), дедилар. Кейин ёмғир тўхтади, биз кўчага чиқдик ва қуёш нури остида юриб кетдик».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

Ҳожат намозида

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ таолога ёки одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, чиройли таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқисин ва Аллоҳга сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, сўнг ушбу дуони ўқисин:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الكَرِيْمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لاَ تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ас`алука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вассаламата мин кулли исмин, ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу ва ла ҳажатан ҳийа лака ризон илла қозайтаҳа йа арҳамар роҳимийн».
(Маъноси: Ҳалим ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам қолдирмасдан очиб юборишингни ва Ўзинг рози бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларнинг Раҳмлиси.)

Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

Янги чиққан ойни кўрганда

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар:

اللهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِاليُمْنِ وَالإِيْمَانِ وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

«Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна билйумни вал иймани вассаламати вал ислам. Роббий ва Роббукаллоҳ», деб айтардилар.
(Маъноси: Эй Аллоҳим, бизга бу ойни баракотли, иймон, саломатлик ва ислом ойи қил. (Эй ҳилол!) Менинг раббим ҳам, сенинг раббинг ҳам Аллоҳдир.)

Имом Дорамий ва Термизий ривоятлари.

Ифтор пайтида

Муоз ибн Зуҳра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар:

اللهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

«Аллоҳумма лака сумту ва ъала ризқика афторту», деб айтардилар».
(Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.)

Абу Довуд мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

Қадр кечасида

Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), агар Лайлатул қадр, яъни қадр кечаси эканини билсам, нима деб айтаман», деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сен афв қилгувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.)

Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Ҳаж учун эҳромга кирганда

Ким эҳром киймоқчи бўлса, аввал таҳорат олади, сўнг ғусл қилиб, изор ва ридосини кияди. Таҳорат, ғусл ва кийим кийишдаги дуоларни олдинги бобларда зикр қилдик, ўшаларни айтади. Кейин икки ракат намоз қийди. Биринчи ракатда «Қул йа аййуҳал кафирун»ни, иккинчи ракатида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийди. Намоздаги зикрларни айтади. Намозни тугатганидан кейин хоҳлаганича дуо қилади. Агар эҳром кийишни хоҳласа, қалби билан ният қилиб, ушбу дуоларни ўқийди:
«Наввайтул ҳажжа ва аҳрамту биҳи лиллаҳи азза ва жалла».
(Маъноси: Ҳажни ният қилиб, Аллоҳ азза ва жалла йўлида эҳром кийдим.)
Ёки: «Аллоҳумма инний урийдул ҳажжа файассирҳу лий ва тақоббалҳу минний».
(Маъноси: Эй Раббим, ҳаж қилишни хоҳлайман, уни менга осон қилиб, мендан қабул эт.)

Талбия айтганда


لَبَّيْكَ اللهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكُ لاَ شَرِيكَ لَكَ

«Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ванниъмата лака вал мулк, ла шарийка лак».
(Маъноси: Лаббай, Аллоҳим, Сенга итоатдаман. Сенга итоатдаман. Сенинг шеригинг йўқ. Лаббай Сенга. Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ.)

Кўзи Каъбага тушганда

Каъбани кўрганда мусулмоннинг қилган дуоси ижобат қилинади, дейилган. Бунда ушбу дуо ўқилади:

اللهُمَّ زِدْ هَذَا البَيْتَ تَشْرِيفًا وَتَعْظِيمًا وَتَكْرِيْمًا وَمَهَابَةً وَزِدْ مَنْ شَرَّفَهُ وَكَرَّمَهُ مِمَّنْ حَجَّهُ أَوْ اعْتَمَرَهُ تَشْرِيفًا وَتَكْرِيْمًا وَتَعْظِيمًا وَبِرًّا

«Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрийфан ва таъзийман ва такрийман ва маҳабатан ва зид ман шаррофаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу ав иътамароҳу ташрийфан ва такрийман ва таъзийман ва биррон», дейди.
(Маъноси: Эй Раббим, бу Уйнинг шарафини, улуғлигини, ҳурматини, ҳайбатини зиёда қил. Ва уни шарафлаган, ҳурматлаган, ҳаж қилган, умрани бажарган кишиларнинг шарафини, улуғлигини, яхшилигини зиёда эт).

Байтуллоҳга кирганида

Байтуллоҳга кирилганда қуйидаги дуони ўқиш яхши амалдир:
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам ва илайка йаржиъус салам, ҳаййина роббана бис салам ва адхилна дарока дарос салам. Табарокта роббана ва таъалайта йа зал жалали вал икром».
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан, салом Сендандир. Салом Сенга қайтувчидир. Эй Раббимиз, бизни салом билан тирилтир, ҳовлинг бўлмиш салом ҳовлисига бизларни кирит. Эй Раббимиз, бизни баракотли ва олий қил. Сен улуғ ва ҳурматли зотсан.)

Ҳажарул асвадни ушлаганда ва тавофнинг бошланишида


بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ اللهُمَّ إِيْمَانًا بِكَ وَتَصْدِيقًا بِكِتَابِكَ وَوَفَاءً بِعَهْدِكَ وَاتِّبَاعًا لِسُنَّةِ نَبِيِّكَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

«Бисмиллаҳи валлоҳи акбар, Аллоҳумма ийманан бика ва тасдийқон би китабика ва вафа`ан биъаҳдика ваттибаъан лисуннати набиййка соллаллоҳу алайҳи васаллам», деб, айтиш мустаҳаб амал.
(Маъноси: Аллоҳ номи билан Уни улуғлаб, Эй Раббим, Сенга иймон келтириб, китобингни тасдиқлаб, аҳдингга вафо қилиб, Пайғамбарингнинг суннатига тобеъ бўлиб бошлайман.)

Тавоф пайтида

Аввалги уч айланишда

اللهُمَّ اجْعَلْهُ حَجًّا مَبْرُورًا وَذَنْبًا مَغْفُورًا وَسَعْيًا مَشْكُورًا

«Аллоҳуммажъалҳу ҳажжан мабрурон ва занбан мағфурон ва саъйан машкурон», дейди.
(Маъноси: Аллоҳим, ҳажни қабул бўладиган, гуноҳни кечириладиган ва ҳаракатни мақталадиган қил.)
Қолган тўрт айланишда:

اللهُمَّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَاعْفُ عَمَّا تَعْلَمْ وَأَنْتَ الأَعَزُّ الأَكْرَمُ، اللهُمَّ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳуммағфир варҳам ваъфу ъамма таълам ва антал аъаззул акром. Аллоҳумма роббана атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфират қил, раҳм айла, билган нарсаларингни афв эт. Сен азиз ва карамли зотсан. Эй Раббим, дунёю охиратда бизга яхшилик бер ва бизни дўзах азобидан сақла.)
Уламолар: «Тавофда айтиладиган нарсаларни энг яхшиси «Аллоҳумма роббана атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», дейишган.

Арафотда турганда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»дир».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни ўша жойда:

اللهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَالَّذِي نَقُولُ وَخَيْرًا مِمَّا نَقُولُ؛ اللهُمَّ لَكَ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي وَإِلَيْكَ مَآلِي وَلَكَ رَبِّ تُرَاثِي؛ اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ وَوَسْوَسَةِ الصَّدْرِ وَشَتَّاتِ الأَمْرِ؛ اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَجِيءُ بِهِ الرِّيحُ

«Аллоҳумма лакал ҳамду каллазий нақулу ва хойрон мимма нақулу, Аллоҳумма лака солати ва нусукий ва маҳйайа ва маматий ва илайка маалий ва лака робби туросий, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва васвасатис содри ва шаттотил амри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри ма тажий`у биҳиррийҳу», деб кўп айтар эдилар».
(Маъноси: Аллоҳим, айтган нарсаларимизда ва айтган нарсаларимизнинг яхшисида Сенга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, намозим, ҳажим, ҳаёту мамотим Сен учундир. Оқибатим ва меросим ҳам Сенгадир. Эй Раббим, Сендан қабр азобидан, қалб васвасасидан ва ишлар ҳар турли бўлиб кетишидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сендан номинг ила шамол олиб келадиган ёмонликдан ҳам паноҳ сўрайман.)

Имом Термизий ривоятлари.

Арафа куни ҳожилар Пайғамбаримиз айтган ушбу дуони кўп такрорлашади, орада талбия ва бошқа дуоларни ҳам айтишади, бунда ҳам ихтиёр қилинган дуо «Роббана атина фид дунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар»дир.

Зам-зам сувини ичганда

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу агар Замзам сувини ичсалар:

اللهُمَّ إنِّي أَسْألُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا وَاسِعًا وَشِفَاءً مِنْ كُلِّ دَاءٍ

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон васиъан ва шифаан мин кулли даин», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дардга шифо беришингни сўрайман.)

Имом Ҳоким ривоятлари.

Улов (машина ва шунга ўхшаш нарсалар)га минаётганда

Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отларини мингани келиб, оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Қачонки, унинг устига ўрнашганларида

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

«Алҳамду лиллаҳиллазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар.
(Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».)

Сафарга чиқишни хоҳлаганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни хоҳлаб ўринларидан турадиган бўлсалар,

اللهُمَّ إِلَيْكَ تَوَجَّهْتُ، وَبِكَ اعْتَصَمْتُ؛ اللهُمَّ اكْفِنِي مَا هَمَّنِي وَمَا لاَ أَهْتَمُّ لَهُ، اللهُمَّ زَوِّدْنِي التَّقْوَى، وَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَجِّهْنِي للخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتُ

«Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасамту, Аллоҳумма икфиний ма ҳамманий ва ма ла аҳтамму лаҳу, Аллоҳумма заввидний тақво вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнама таважжаҳту», деб айтардилар.
(Маъноси: «Эй Раббим, Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Эй Раббим, мени ташвишга солган ва аҳамият бермаган нарсамдан ўзинг кифоя қил. Эй Раббим, тақвоимни зиёда қил. Ва гуноҳларимни кечиргин. Қаерда юзлансам, яхшиликка юзлантир».)

Табароний ривоятлари.

Сафарга чиқаётганда

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра

سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ. اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِعَنَّا بُعْدَهُ. اللهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيْفَةُ فِي الأَهْلِ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالأَهْلِ

«Субҳаналлазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил манзари ва сув‘ил мунқолаби фил мали вал аҳли», деб айтардилар.
(Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».)

Сафардан қайтганда

Агар сафардан қайтсалар, юқоридаги дуони айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилардилар:

آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

«Ойибуна, тоибуна, обидуна, лироббина ҳамидуна».
(Маъноси: «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчилармиз».)

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Довуд ривоятларида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар баландликка кўтарилишса, такбир, агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди» қўшимчаси келтирилган.

Кемага минганда

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим (кема)га минишганида;

بِسْمِ اللهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا، إِنَّ رَبِّي لَغَفُورُ الرَّحِيْمٌ. وَمَا قَدَرُوا اللهَ حَقَّ قَدْرِهِ

«Бисмиллаҳи мажраҳа ва мурсаҳа, инна роббий лағафурур роҳийм» ва «Вама қадаруллоҳа хаққа қадриҳи», деб айтишса, ғарқ бўлиб кетишдан омондадирлар», деб айтдилар.
(Маъноси: «Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур, албатта Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир» ва «Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Ҳайвон қочиб кетганда

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингизнинг улови чўлда ечилиб қочиб кетса,

يَا عِبَادَ اللهِ احْبِسُوا، يَا عِبَادَ اللهِ احْبِسُوا

«Йаа ибадаллоҳ аҳбису я ибадаллоҳ аҳбису» (яъни, эй Аллоҳнинг бандалари, ушланглар), деб айтсин. Чунки Аллоҳнинг ерда тўсувчилари бордир. Ўшалар уни ушлаб беришади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бирор манзилга тушганда

Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир манзилга тушиб;

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, то бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар.
(Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».)

Имом Муслим, Молик ва Термизийлар ривояти.

Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси

يَا أَرْضُ رَبِّي وَرَبُّكِ اللهُ، أَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شَرِّكِ وَشَرِّ مَا فِيْكِ، وَشَرِّ مَا خُلِقَ فِيْكِ، وَشَرِّ مَا يَدِبُّ عَلَيْكِ؛ أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَسَدٍ وَأَسْوَدَ، وَمِنَ الْحَيَّةِ وَالعَقْرَبِ، وَمِنْ سَاكِنِ البَلَدِ وَمِنْ وَالِدٍ وَمَا وَلَدَ

«Йа арзу роббий ва роббукиллаҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар.
(Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, кишилардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».)

Абу Довуд ривоятлари.

Ейиш ва ичиш пайтида

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга (овқатланаётганимда) «Аллоҳ исмини зикр қил ва ўнг қўлинг билан егин», деб айтдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса,

بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ

«Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахираҳу», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ».)

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Овқат еб бўлганда

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар овқат еб бўлсалар,

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِيْنَ

«Алҳамду лиллаҳил лазий атъамана ва сақона ва жаъалана муслимийн», деб айтардилар.
(Маъноси: «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Бирор киши билан кўришганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишининг қўлини ушласалар,

اللهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан вақина азабан-нар», деб айтмасдан ажралмасдилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Акса урганга жавоб беришда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз акса берса,

الْحَمْدُ للهِ

«Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти

يَرْحَمُكَ اللهُ

«Ярҳамукаллоҳ», десин.
«Ярҳамукаллоҳ», деган кишига

يَهْدِيكُمُ اللهُ وَيُصْلِحْ بَالَكُمْ

«Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ болакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Бирор киши бошқа кишини мақтаганда

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса,

حَسِيْبُهُ اللهُ وَلاَ يُزَكِّي عَلَى اللهِ أَحَدًا

«Ҳасийбуҳу Аллоҳ вала юзаккий ъалаллоҳу аҳада»
(Маъноси: «Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас»), десин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бирор аёлга совчи бўлиб борганда

Совчи бўлиб келувчи киши Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, сўнгра

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيْكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُلُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деб сизларнинг қизингизга рағбат қилган ҳолда ёки фалончи қизи фалончини сўраб келдик, деб айтади.

Никоҳ битими тузилганда


بَارَكَ اللهُ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي خَيْرٍ

«Барокаллоҳу алайка ва жамаъа байнакума фий хойрин»
(Маъноси: «Аллоҳ сенга барака берсин» ёки «Ораларингизни яхшиликда жамласин»), деб айтиш суннат амалдир.

Никоҳ кечасида

Аёлига илк бор йўлиққанда, унинг пешонасига қўлни қўйиб,

بَارَكَ اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَّا فِي صَاحِبِهِ

«Барокаллоҳу ликулли ваҳидим минна фий соҳибиҳи»
(Маъноси: «Аллоҳ ҳар биримизни ўз жуфтига баракали қилсин»), деб айтмоғи маҳбуб амалдир. Ва бу билан бирга қуйидаги ҳадисдаги дуони ҳам қўшиб айтади:
Амр ибн Шуҳайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса,

اللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ خَيْرَهَا وَخَيرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيهِ

«Аллоҳумма инний ас`алука хойраҳа ва хойра ма жабалтаҳа ъалайҳи. Ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма жабалтаҳа ъалайҳи», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».)

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар ривояти.

Жимоъ пайтида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз ўз аҳли ҳузурига келиб, (жимоъ қилишни хоҳлаб)

بِسْمِ اللهِ اللهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

«Бисмиллоҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана», деса, ўрталарида бола бўлиб қолса, унга у (шайтон) зарар бера олмайди», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин»).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Тўлғоқ тутаётганда

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Бу онамизнинг туғишлари яқинлашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама ва Зайнаб бинти Жаҳшлар розияллоҳу анҳога Фотима розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида «Оятал курси»ни ва Аъроф сурасининг 54-оятини охиригача ҳамда иккита «Қул аъузуни» ўқишни буюрдилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бола туғилганда

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Фотима розияллоҳу анҳо туққан пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (неваралари) Ҳусайн ибн Алининг қулоғига намоздаги азонни айтдилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Уламолар: «Боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига иқомат (такбир) айтиш маҳбуб амалдир», деганлар.

Фарзанд кўрганни табриклаганда

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятдаги бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ

«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳу»
(Маъноси: «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин»).
Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар ила жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:

بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ

«Барокаллоҳу лака ва борака ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзалаллоҳу савобака».
(Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин»).

Мажлисдан турганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир мажлисда ўтирганида бефойда нарса кўпайиб кетса, мажлисдан туришидан олдин

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб тавба қиламан».)

Имом Термизий ривоятлари.

Ғазаб келганда

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

«Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар».
(Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Касаллик билан балоланган кишини кўрганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيْرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيْلاً

«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафаний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар.
(Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».)

Имом Термизий ҳасан иснод ила ривоят қилганлар.

Бозорга кирганда

Имом Ҳоким Бурайда розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорга кирсалар:

بِسْمِ اللهِ اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ السُّوقِ وَخَيْرَ مَا فِيْهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيْهَا؛ اللهُمَّ إِنِي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُصِيْبَ فِيْهَا يَمِيْنًا فَاجِرَةً أَوْ صَفْقَةً خَاسِرَةً

«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний ас‘алука хойра ҳазиҳис сувқи ва хойра ма фийҳа ва ауъзу бика мин шарриҳа ва шари ма фийҳа. Аллоҳумма инний ауъзу бика ан усийба фийҳа ямийнан фажира ав сафқатан хосира», деб айтдилар.
(Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила. Аллоҳим, Сендан бу бозорнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Ва бу бозорнинг ёмонидан ҳамда ундаги ёмонликдан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сенинг номинг ила гуноҳга элтувчи қасамдан ва зарар келтирувчи битимдан паноҳ сўрайман».)

Ойнага қараганда

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ойнага қарасалар,

الْحَمْدُ للهِ، اللهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي

«Алҳамду лиллаҳи, Аллоҳумма кама ҳассанта холқий фаҳассин хулуқий», деб айтардилар.
(Маъноси: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, яратилишимни яхши қилганингдек, хулқимни ҳам яхши қилгин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Қон олдирганда

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қон олдираётган пайтда «Оятал курси»ни ўқиса, ўша олдираётган қони манфаатли бўлади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Қулоқ шанғиллаганда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Рофеъдан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингизнинг қулоғи шанғилласа, мени эсласин ва менга саловот айтиб,

ذَكَرَ اللهُ بِخَيْرٍ مَنْ ذَكَرَنِي

«Закараллоҳу бихойрин ман закараний», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: «Мени эслаган кишини Аллоҳ яхшилик ила эсласин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Яхшилик қилган кишига

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга яхшилик қилинса, бажарувчисига

جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا

«Жазокаллоҳу хойрон», яъни Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин, деса, мақташнинг энг етугини қилибди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Меванинг биринчи ҳосилини кўрганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Кишилар биринчи мевани кўрсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб,

اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي ثَمَرِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي مَدِيْنَتِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي صَاعِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِي مُدِّنَا

«Аллоҳумма борик лана фий самарина ва борик лана фий мадинатина ва борик лана фий соъина ва борик лана фий муддина», деб айтиб, сўнгра энг кичик болани чақириб, ўша мевани унга берар эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, меваларимизга барака бер. Шаҳримизга барака бер. Соъ ва муд ўлчовларимизга барака ато қил».)

Имом Муслим ривоятлари.

Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,

اللهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ

«Аллоҳумма борик фийҳи вала тазурраҳу», деб айтардилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса,

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма шааллоҳу ла қуввата илла биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Бирор нарсадан шумланганда

Урва ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шумланиш ҳақида сўралганда, «Унинг тўғриси некбинликдир, мусулмонни шумланиш (орқага) қайтара олмайди. Агар шумланишдан бирор кариҳ нарсани кўрсанглар,

اللَّهُمَّ لاَ يَأْتِي بِالْحَسَنَاتِ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ يَذْهَبُ بِالسَّيِّئاتِ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Аллоҳумма ла я‘тий билҳасаноти илла анта вала язҳабу биссаййи‘оти илла анта вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳи», деб айтинглар», дедилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, яхшиликларни Сен олиб келасан. Ёмонликларни ҳам Сен кетказасан. Сендан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқдир».)

Ибн Сунний ва бошқалар ривоятлари.

Ҳамма дуоларни жамлаган зикр

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.)

Имом Термизий ривоятлари.

Қуръон хатм қилинганда


اللهُمَّ ارْحَمْنِي بِالْقُرْءَانِ وَاجْعَلْهُ لِي إمَامًا وَنُورًا وَهُدًى وَرَحْمَةً، اللهُمَّ ذَكِّرْنِي مِنْهُمَا نَسِيْتُ وَعَلِّمْنِي مِنْهُمَا جَهِلْتُ وَارْزُقْنِي تِلاَوَتَهُ آنَاءَ اللَّيْلِ وَأطْرَافَ النَّهَارِ وَاجْعَلْهُ لِي حُجَّةً يَا رَبَّ العَالَمِينَ. اَللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِيْنِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَاىَ الَّتِي فِيْهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيْهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ وَاجْعَلِ الْمَوتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ.
اللهُمَّ اجْعَلْ خَيْرَ عُمْرِي آخِرَهُ وَخَيْرَ عَمَلِي خَوَاتِمَهُ وَخَيْرَ أيَّامِي يَومَ ألْقَاكَ فِيهِ. اللهُمَّ إنِّي أَسْألُكَ عِيْشَةً هَنِيَّةً وَمِيتَةً سَوِيَّةً وَمَرَدًّا غَيْرَ مُخْزٍى وَلاَ فَاضِحٍ. اللهُمَّ إنِّي أسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَسْألَةِ وَخَيْرَ الدُّعَاءِ وَخَيْرَ النَّجَاحِ وَخَيْرَ العِلْمِ وَخَيْرَ العَمَلِ وَخَيْرَ الثَّوَابِ وَخَيرَ الْحَيَاةِ وَخَيْرَ الْمَمَاتِ وَثَبِّتْنِي وَثَقِّلْ مَوَازِينِي وَحَقِّقْ إيْمَانِي وَارْفَعْ دَرَجَتِي وَتَقَبَّلْ صَلاَتِي وَاغْفِرْ خَطِيئاتِي وَأسْأَلُكَ العُلاَ مِنَ الْجَنَّةِ. اللَّهُمَّ إِنَّي أسْأَلُكَ مُوْجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ وَالغَنِيْمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالفَوزَ بِالْجَنَّةِ وَالنَّجَاةَ مِنَ النَّارِ.
اللهُمَّ أحْسِنْ عَاقِبَتَنَا فِي الأُمُورِ كُلِّهَا وَأجِرْنَا مِنْ خِزْيِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الآخِرَةِ.
اللهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيْكَ وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ وَمِنَ اليَقِيْنِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا. اللهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الوَارِثَ مِنَّا وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا وَلاَ تَجْعَلْ مُصِيْبَتَنَا فِي دِيْنِنَا وَلاَ تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا وَلاَ مَبْلَغَ عِلْمِنَا وَلاَ تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لاَ يَرْحَمُنَا. اللهُمَّ لاَ تَدَعْ لَنَا ذَنْبًا إلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ دَيْنًا إلاَّ قَضَيْتَهُ وَلاَ حَاجَةً مِنْ حَوَائِجِ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ إلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ، وَصَلَّى اللهُ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأصْحَابِهِ الأَخْيَارِ وَسَلَّمَ تَسْلِيمًا كَثِيرًا.

Аллоҳумма ирҳамний билқуръани, важъалҳу лий имамав ва нурон ва ҳудан ва роҳматан. Аллоҳумма заккирний минҳу маа насийту ва ъаллимний минҳу маа жаҳилту, варзуқний тилаватаҳу аана аллайли ва атрофан наҳар важъалҳу лий ҳужжатан йа роббал оламийн.
Аллоҳумма аслиҳ лий диний аллазий ҳува ъисмату амрий ва аслиҳ лий дуняйаллатий фийҳа маъаший ва аслиҳ лий охиратиллатий фийҳа маъадий, важъалил ҳаёта зиядатан фий кулли хойрин, важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шаррин.
Аллоҳумма ижъал хойро умрий охираҳу ва хойра ъамалий хавотимаҳу ва хойра айёмий явма алқока фийҳи.
Аллоҳумма инний ас‘алука ъийшатан ҳаниййатан ва мийтатан савиййатан ва мараддан ғойра мухзин вала фазиҳин.
Аллоҳумма инний ас‘алука хойрал мас‘алати ва хойрад дуо‘и ва хойран нажаҳи ва хойрал ъилми ва хойрал ъамали ва хойрас савоби ва хойрал ҳаёти ва хойрал мамати ва саббитний ва саққил мавазийний ва ҳаққиқ ийманий варфаъ дарожатий ва тақоббал солатий, вағфир хатий‘атий ва ас‘алукал ъуло минал жаннати.
Аллоҳумма инний ас‘алука мувжибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вассаламата мин кулли исмин, валғониймата мин кулли биррин, валфавза билжаннати, ван нажата минан нар.
Аллоҳумма аҳсин оқибатана фил умури куллиҳа ва ажирна мин хизйид дуня ва ъазабил охира.
Аллоҳумма ақсим лана мин хошятика ма яҳулу байнана ва байна маъсиятика ва мин тоъатика ма тубаллиғуна биҳа жаннатака ва минал яқийни ма туҳаввину биҳи ъалайна масо‘ибаддунё.
Аллоҳумма маттиъна би‘асмаъина ва абсорина ва қувватина ма аҳяйтана важъалҳул вориса мина, важъал са‘рона ъала ман золамана вансурна ъала ман ъадана, вала тажъал мусийбатана фий дийнина, вала тажъалид дуня акбара ҳаммина вала маблаға ъилмина, вала тусаллит ъалайна ман ла ярҳамуна».
Аллоҳумма ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу вала ҳамман илла фарражтаҳу вала дайнан илла қозайтаҳу вала ҳажатан мин ҳаваижид дуня вал охира илла қозайтаҳа йа арҳамар роҳимийн.
Роббана аатина фиддуня ҳасанатан, вафил охирати ҳасанатан, вақина ъазабан нар. Васаллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммадин ваъала олиҳи ва асҳабиҳил ахйари васаллама таслийман касийро.

(Маъноси: «Аллоҳим, Қуръон сабабли бизга раҳм айлагин. Ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят ва раҳмат қил. Аллоҳим унутган нарсаларимни менга эслат, жоҳиллик билан қилган хатоларимни менга билдир, кеча-ю кундузи уни тиловат қилиш ила мени ризқлантир. Эй оламлар Рабби! Уни менинг фойдамга ҳужжат қил. Аллоҳим, ишларимни сақловчи динимни ислоҳ эт. Яшайдиганим дунёимни ислоҳ қил. Қайтишим унга бўлган охиратимни ислоҳ айла. Ҳар бир яхшиликда ҳаётимни зиёда қил. Ва ҳар бир ёмонликда ўлимни роҳат қил.
Аллоҳим, ҳаётимни энг яхшисини умрим охирида қил, амалимни энг яхшисини хотимада қил ва кунларимнинг энг яхшисини Сенга йўлиқадиган кунда қил.
Аллоҳим, Сендан сўрашни яхшисини, яхши дуони, яхши муваффақиятни, яхши илмни, яхши амални, яхши савобни, яхши ҳаётни, яхши ўлимни сўрайман. Мени собитқадам қил, тарозумни оғир қил, иймонимни мустаҳкам қил, даражамни олий қил, намозимни қабул қил, хатоларимни кечир. Аллоҳим Сендан жаннатдаги олий мақомни сўрайман. Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва ёрдаминг билан дўзахдан нажот топишни сўрайман.
Аллоҳим, барча ишларда оқибатимизни хайрли қил ҳамда дунё хорлигидан ва охират азобидан бизга паноҳ бер. Аллоҳим, Сенга қилинадиган гуноҳ ила бизнинг орамизни тўсадиган қўрқувни ва жаннатингга етказадиган тоатингни ҳамда дунё мусибатларини бизга енгиллаштирадиган яқийнни улуш қилиб бер. Аллоҳим, бизни тириклигимизда қулоғимиз, кўзимиз ва қувватимиз ила нафлантириб, уни бизга меросхўр қил (яъни, вафот этгунимизча омонда қил). Ўчимизни бизга зулм қилганларга қарат! Душманларимиз зиёнига бизга нусрат бер. Мусибатимизни динимизда қилма. Дунёни энг катта ғамимиз ва охирги илмимиз қилма. Ва бизга раҳм қилмайдиганларни бизга бошлиқ этма.
Аллоҳим, бирор гуноҳ қолдирмасдан уни кечир, бирор ғам қолдирмасдан уни очиб юбор ва эй раҳм қилувчиларни раҳмлиси, бирор дунё ҳамда охират ҳожатларини қолдирмасдан уни рўёбга чиқар. Эй Раббимиз, бизга дунё ва охиратдаги яхшиликларни бер ва бизни дўзах азобидан сақла.
Набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, оилаларига ва яхши деб ном чиқарган саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту-саломлар бўлсин.

Истиғфорларнинг саййиди

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларимни кечира олмайди.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Истиғфор

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)

Имом Ҳоким ривоятлари.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.

Ҳамиша ўқиб юриладиган дуолар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари

اللَّهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.
(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дзах азобидан асра.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالعَفَافَ وَالغِنَى

«Аллоҳумма инний ас‘алукал ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», деб айтардилар
(Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман.)

Имом Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

اللَّهُمَّ يَا مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ

«Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», деб айтардилар.
(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.)

Имом Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга бир дуо ўргатингки, у билан намозимда илтижо қилайин», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيْرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيْمُ

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон вала яғфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика, варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айт, дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга раҳм қилгин, албатта Сен кечиргувчи, раҳмли Зотсан).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир калом ўргатингки, уни айтиб юрайин», деганда, у зот:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيْكَ لَهُ اللهُ اكْبَرُ كَبِيْرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيْرًا سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَالَمِيْنَ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ العَزِيْزِ الْحَكِيمِ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, Аллоҳу Акбар кабийрон валҳамду лиллаҳи касийрон субҳаналлоҳи роббил оламийна, ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким».
(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғларнинг улуғидир. Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин. Оламлар Рабби Аллоҳни поклаб ёд этурман. Ҳаким, Азиз сифатли Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ), деб айт, дедилар. Аъробий: «Булар Раббим учундир. Мен учун эса нима?» деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي وَعَافِنِي

«Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний ва ъофиний», деб айт, дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир ва офиятда қил.)

Имом Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ وَمِنْ شَرِّ الغِنَى وَالفَقْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобиннар ва мин шаррил ғина вал фақри».
(Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот Умму Салама розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама розияллоҳу анҳу: «Кўп дуолари

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِيْنِكَ

«Йа муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар.
(Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.)

Имом Термизий ривоятлари.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта балиқнинг қорнида Раббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари

لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِيْنَ

«Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар.
(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)

Имом Термизий ривояти.

Тонгги зикрлар Кечки зикрлар Намоздаги дуолар Барча зикрлар
Топ рейтинг www.uz Openstat